Саудия Арабистони расмийлари судларга аёлларга никоҳи бекор қилинганлиги тўғрисидаги хабарларни юбориш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Янги қоида эркаклар собиқ рафиқаларини хабардор қилмасдан никоҳни бекор қилган махфий ажрашишлар амалиётига чек қўйиши лозим. Ҳуқуқшуносларнинг маълум қилишича, эндиликда қироллик аёллари ҳар доим ўз оилавий мақоми ҳақида хабардор бўлиб, алиментга бўлган ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Янги чора валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салом томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади. 2018 йилда Саудия Арабистони аёлларига машина ҳайдашга рухсат берилган эди. Бундан ташқари, энди улар футбол мусобақаларига бориши мумкин.
Изоҳ (0)