Буюк Британия мудофаа вазири Гейвин Уильямсон Қора денгиз Россияга тегишли эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Вазир бу ҳақда украиналик ҳамкасби Степан Полторак билан учрашувда маълум қилди. Улар биргаликда Одесса портига ташриф буюрди. У ерда аввалроқ Британия қироллик флоти кемаси HMS Echo причалга боғланган эди.
«HMS Echo шу ердалигининг сабаби шундаки… биз, биринчи навбатда, Украина билан ҳамфикр эканлигимизни намойиш этиш истагидамиз», — деди Уильямсон.
Унинг сўзларига қараганда, Лондон, шунингдек, Одесса ва бошқа портларга кириш ҳуқуқини кўрсатишни истайди, чунки Қора денгиз «халқаро» денгиз ҳисобланади.
Изоҳ (0)