2019 йил давомида миллий стандартларнинг халқаро меъёрлар билан уйғунлашганлик даражасини кескин оширишни назарда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди ва 2021 йилга қадар бу кўрсатгич 47 фоизга етказиш белгиланди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу дегани икки йил ичида қарийиб 7 мингта ҳужжат қайта кўриб чиқилади. Таққослаш учун рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, сўнгги ўн йил ичида бор-йўғи 3,5 мингта стандартлар қабул қилинган.
Халқаро меъёрларни соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак, 2021 йил якунига қадар халқаро стандартларнинг улушини озиқ-овқат саноатида 82,5 фоизга, тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноатида 67,3 фоизга, қурилишда бу кўрсатгичларни икки баробардан ошириш кўзда тутилган.
Қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун, иқтисодиёт тармоқларининг стандартларни ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш мақсадида, қарор билан Агентлик қошида махсус институт ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)