Ўзбекистон ҳукумати Кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлади. Бу ҳақда Norma’га таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
2018 йилнинг 1 октябридан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинган эди. Рўйхатга олиш электрон шаклда амалга оширилади.
Янги таҳрирдаги низомда қуйидагилар акс этган:
Биринчидан, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидалари белгиланган;
иккинчидан, юридик ва жисмоний шахсларга Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имконияти тақдим этилмоқда;
учинчидан, юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратиш учун масъул органлар ўртасида маълумотларни ахборот-коммуникацион алмашув жорий этилмоқда;
тўртинчидан, можароларни судгача ҳал этиш механизми жорий этилмоқда.
Изоҳ (0)