UFC президенти Дэйна Уайт Ҳабиб Нурмагомедов билан Конор Макгрегор ўртасидаги реванш жанги 2019 йилда бўлиб ўтишига ишонмоқда. Бу ҳақда TMZ хабар берди.
«Ҳамма бу жангни кўришни истайди. Аввалига комиссиянинг хулосаси (дастлабки жангдан сўнг бирор-бир сабаб) керак. Шундан кейин аниқлик киритилади (енгил вазнда). Макс Холлоуэйга қарши рингга чиқадими? Тони Фергюсон билан нима бўлди? Албатта, Ҳабиб ва Конор жанг қилиши керак. Бундан ташқари, биз уларни узоқ муддатга четлатишни ҳам кўриб чиқамиз. Аммо ҳаммаси режага мувофиқ бўлса, бу жанг 2019 йилда бўлиб ўтади», — деди Уайт.
2018 йилнинг октябрь ойи бошида кечган жангда Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорни тўртинчи раунддаёқ мағлубиятга учратганди. Жангдан кейин жанжал бошланганди ва энди спортчилар махсус комиссиянинг қарорини кутмоқда. Ҳабибнинг жамоаси 9 ойгача четлатилиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)