«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзига бўлган зўрлаш айбловларига нисбатан оиласининг муносабати ҳақида гапирди, деб хабар берди Football Italia нашри.
«Зўрлаш айбловлари — ёқимсиз ҳолат, улар менинг оиламга зарар келтирмоқда.
Виждоним тоза, мен хотиржамман. Яқинда сиз ҳақиқатни билиб оласиз », — деди Роналду Record’га берган интервьюсида.
Кузда америкалик модель Кетрин Майорга 2009 йил июнь ойида Роналду уни Лас-Вегасда зўрлаганини эълон қилганди.
2010 йилда Майорга футболчининг адвокатлари билан келишув шартномасини имзолаган ва жим юриши учун 375 минг доллар олган.
2018 йилда Майорга ҳамма нарса ҳақида батафсил маълумот берди. Сентябрь ойида милиция ишни қайтадан очди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)