Тошкентдаги Янги йил сайллари ўтказилаётган жойларда илк бор бепул Wi-Fi ишга тушди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Фойдаланувчилар учун лимитсиз трафик бўйича тезлиги 20 Мб/с бўлган канал очилди.
Шундай хизмат ва тезликдан байрам ярмакаси ўтказилаётган Central Park (собиқ Телман боғи) ҳудудида ҳам фойдаланиш мумкин.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа Innovation Technologies компанияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)