Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Жанубий Кореядаги супермаркет ва савдо нуқталарида пластик пакетлар ман этилади. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.

Фото: Yonhap

Чеклов 2019 йил 1 январдан кучга киради ва 11 минг супермаркет, 2 минг аутлетга тегишли бўлади. Энди харидорларга пластик пакетлар ўрнига қоғоз ёки матодан тайёрланган пакетлар таклиф қилинади.

Пластик упаковкага фақат гўшт ёки балиқ маҳсулотлари учун рухсат берилади.

Мазкур қоидани бузганлик учун дўконлар 3 миллион вон (2,6 минг доллар атрофида) жаримага тортилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар