Шу йилнинг 27 декабрь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган корхона вакиллари ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 28 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахслар Нўғайқўрғон маҳалласида янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг омборхонасига кириб, у ердан умумий қиймати 12 800 000 сўмлик 4 дона иситиш қозонларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни корхонанинг ишчилари, Ангрен шаҳри Нуробод маҳалласида яшовчи М.А., Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи Д.Т. ва Ўртачирчиқ туманида яшовчи А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)