Бразилиялик олимлар сайёрада энг кам учрайдиган қушни аниқлади, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Гап ўзининг ноодатий сайраши билан ажралиб турувчи қуш — Штреземанн топаколоси ҳақида кетмоқда.
Қайд этилишича, бутун дунёда ушбу қушнинг фақат бир неча турларигина сақланиб қолган. Штреземанн топаколоси илк бор 1830 йилнинг бошларида аниқланган.
Ноёб қуш ўрта ўлчамда бўлади, унинг думи узун ва пешонасида ўзига хос тожи бор. У ноодатий сайраши билан ажралиб туради.
Изоҳ (0)