Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфига ўтказилади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020—2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Йўл хўжалиги соҳасидаги манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш, шунингдек, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш, Автомобиль йўллари қўмитаси, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, кўприклардан фойдаланиш корхоналари, Республика йўл жамғармаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини сақлаш функциялари Молия вазирлиги зиммасига юкланади.
Республика йўл жамғармаси йўл хўжалиги соҳасида халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ижрочи орган сифатида белгиланди.
Изоҳ (0)