Ўзбекистон жорий йилнинг учинчи чорагида илк бор олтин сотмади. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботига таяниб, Spot хабар берди.
Олтиннинг дунёдаги баҳоси биринчи чоракда бир унция учун 1330,7 АҚШ долларни, иккинчи чоракда эса 1,8 фоизга камайиб 1306,3 АҚШ долларни ташкил қилди. Учинчи чоракда олтин нархи 7,1 фоизга пасайиб, 1213,5 АҚШ долларга тушди.
Эҳтимол шу билан Ўзбекистон биринчи чоракда 30 тонна олтин, иккинчида — 6,4 тонна, учинчида эса 0 тонна олтин сотганини тушунтириш мумкин бўлади.
Ўзбекистон учун олтиннинг асосий харидори Швейцария саналади.
Масалан, биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, унга барча экспортнинг 31% тўғри келди. Таққослаш учун Хитойга 18%, Россияга — 16% тўғри келганини кўриш мумкин.
9 ой якунларига кўра Швейцария етакчиликни сақлаб қолмоқда. Бироқ Ўзбекистон июлдан сентябргача олтин сотмагани учун мамлакат улуши 23 фоизгача пасайди, аммо бу барбир Россия (18%) ва Хитойдан (21%) кўп.Шу сабабли мамлакатнинг олтин заҳиралари кескин ўсди (нархлар эса тушди). Сентябрь ва октябрда 13,9 миллиард АҚШ доллар, ноябрда 14,6 миллиард АҚШ доллар, декабрда эса 14,9 миллиард АҚШ доллар.
Изоҳ (0)