Фарғонада кўп миқдордаги пиротехника воситаларини 2100 долларга сотаётган «тадбиркор» қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, Олтиариқ туман ИИБ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Юксалиш» МФЙда яшовчи А.Ш. ўз маҳалласида махсус харидорга 3360 қутида «Микки Маус» ҳамда 50 дона «Хлопушка» номли пиротехника воситаларини 2100 долларга сотган вақтида ушланди.
Ундан 2100 доллар, қайтим сифатида берилган 45 доллар, 50000 сўм ва пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)