Қутқарувчилар Соликамскдаги «Уралкалий» компаниясининг 22 декабрь куни авария рўй берган конида 8 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда Пермь ўлкаси ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Конда жами 9 киши қамалда қолганди. Қутқарувчилар биринчи қатламда икки, иккинчи ва учинчи қатламда эса яна 6 кишининг жасадига дуч келди.
Қутқарув гуруҳи тўққизинчи ишчини қидириш учун Соликамскдаги конга тушишни бошлади. Шунингдек, кондаги алангаланиш ўчоқларини бартараф этиш чоралари ҳам давом этмоқда.
Изоҳ (0)