Британия махсус хизмати аввалроқ тўрт нафар мигрант томонидан қўлга олинган Италиянинг Grande Tema юк кемаси устидан назорат ўрнатди ҳамда мигрантларни қўлга олди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Кемага эгалик қилувчи компания вакилининг сўзларига кўра, тўрт кун аввал кема бортида тўрт нафар мигрант аниқланган, улар каюта ичига қулфланиб олган эди. 21 декабрь куни кечқурун мигрантлар экипаждан соҳилга яқинлашишни талаб қилиб, уларга таҳдид қила бошлаган.
Кема экипажи яшириниб олишга ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига хабар беришга муваффақ бўлди. Қайд этилишича, мигрантларнинг мақсади Буюк Британияга етиб олиш бўлган.
Изоҳ (0)