Россиялик Евросиё тиллари тадқиқотчиси Владимир Бершадский Обид Асомовнинг вафоти юзасидан ўз Facebook’ида ҳамдардлик постини эълон қилди.
«Катта актёрнинг катта театри. Мен чуқур қайғудаман! У ажойиб актёр, аския санъатининг муносиб давомчиси эди. Бор-йўғи 56 ёшда эди!!! Обид Асомовнинг чиқишлари россияликларда ўзбекларга нисбатан симпатия уйғотарди, ўзбек халқининг юрагини очиб кўрсатарди…» — деб ёзди у.
Бершадский марҳум қизиқчининг исм-шарифини мутахассис сифатида таҳлил қилиб, исмининг «оталарча донишмандлик», фамилиясининг эса «бой ҳосил» деган маъноларни касб этишини таъкидлаган.
«Тўғри, унинг скетчлари доим қалбларимизда бой ҳосил йиғиб оларди, — дея ўхшатиш қилди тадқиқотчи. — Биз ушбу ажойиб одамни — чинакамига ‘пок ҳазил баҳодири’ни унутмаймиз».
Изоҳ (0)