Россиялик сўз устаси Евгений Петросян ҳамкасби ва дўсти Обид Асомовни сўнгги манзилга кузатиш учун Ўзбекистонга кела олмади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.
Петросян айни пайтда Германияда гастрол сафарида бўлиб турибди.
У Instagram’даги саҳифасида Асомовнинг оила аъзолари ва ўзбек халқига ҳамдардлик изҳор қилган. «Ўзбекистон ва Россия буюк иқтидордан жудо бўлди», дейилади Петросян ижтимоий тармоқда жойлаштирган видеомурожаатда.
Изоҳ (0)