Ўзбекистонда жорий йилнинг январь—ноябрь ойларида 174,5 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Ўтган йилнинг шу даврида ушбу кўрсаткич 123,7 минг дона эди. Ўсиш 41,1 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида юк машиналари ишлаб чиқариш 7,2 фоиз (3785 та) ўсган. Тракторлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳам кескин ошган — 760 тадан 2976 тагача. Қарийб 4 баробар.
Автобус ишлаб чиқариш эса, аксинча, тушишда давом этяпти. Ўтган 11 ойда 733 дона автобус етказиб берилган бўлса, 2017 йилнинг шу даврида бу миқдор 915 тани ташкил этганди.
Изоҳ (0)