Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда россияликларнинг МДҲ мамлакатлари етакчиларига ишонч рейтингида уч поғонага юқорилади. Жамоатчилик фикрини ўрганиш бутунроссия маркази россияликлар МДҲга кирувчи давлатлар етакчиларидан қайси бирига кўпроқ ишонч билдиришини аниқлади, деб ёзади Sputnik.

Фото: Sputnik

Рейтингда биринчи ўринни Беларусь президенти Александр Лукашенко эгаллади. Унга сўровномада қатнашган россияликларнинг 65 фоизи ишонч билдирган.

Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев иккинчи ўринни (49 фоиз), Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев учинчи ўринни (14 фоиз) эгаллади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга сўровномада иштирок этганларнинг 6 фоизи ишонч билдирди. Мазкур натижа Лукашенко, Назарбоев, Алиев, Арманистон етакчиси Армен Саркисян (8 фоиз), Молдова етакчиси Игорь Додондан (7 фоиз) кейин олтинчи ўринга тўғри келади. Таъкидлаш жоизки, бир йил аввал Шавкат Мирзиёев уч фоиз россияликлар томонидан қўллаб-қувватланиб, рейтингнинг 9-ўрнидан жой олган эди.