• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош кўтаргани учун «боши кесилган» тадбиркорлар ёхуд «Сергели ярмаркаси» ёпилиши натижасида ишсиз қолган 1,5 минг киши

    ЎзА Тошкентнинг Сергели туманидаги «Сергели ярмаркаси» бозори ёпилиб кетиши натижасида 1,5 мингдан ортиқ киши ишсиз қолгани, бу вазиятдан нафақат тадбиркорлар, балки халқ ҳам азият чекаётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бу бозордан ҳар куни давлатга қарийб 15 миллиард сўм топшириларди, бугун эса ҳеч вақо...

    1,5 минг нафардан ортиқ одам меҳнат қилиб, оиласини боқарди, бугун эса улар иш излаш билан овора...

    Энг ёмони, бундан нафақат тадбиркорлар, балки халқнинг ҳам азият чекаётганидир...

    Балки бу сафар Тошкент шаҳар ҳокими бу масалани ўз назоратига олар, тағин ким билсин...

    Пойтахтимизнинг Сергели туманида фаолият юритган, халқ орасида «Сергели ярмаркаси» номи билан машҳур бўлган бозор минглаб одамларнинг корига яраган. Бозорнинг жойлашув нуқтаси ҳар томонлама қулай, яъни тумандаги «Қурувчилар», «Дўстлик» ва бошқа ўнлаб мавзеларнинг қоқ ўртасида бўлгани учун ҳам халқнинг қадами бу ердан узилмасди.

    Кўп тармоқли бозор марказида деҳқон бозори, атрофида озиқ-овқат ва юздан зиёд турли хилдаги буюмлар дўконлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият юритган. Дўконларнинг ўзи юздан зиёд бўлиб, бозорда 1,5 минг одам меҳнат қилган. Мазкур бозордан ҳар куни қарийб 15 миллиард сўм ғазнага топширилган.

    Бу «Сергели ярмаркаси» ишлаб турган пайтдаги ҳолат. Нима бўлди-ю, бозорни бузиш, уни бошқа ерга кўчириш ҳақида гап чиқиб қолди. Бу оддий «миш-миш» эмас, ҳақиқат эканига бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлар ҳам, уларнинг хизматидан фойдаланиб келаётган аҳоли ҳам бузиш ишлари бошланган онларда амин бўлишди.

    Қоида бўйича, бузилаётган иншоот ўрнига бошқаси берилиши, мулкка путур етказилгани учун компенсация тўланиши керак. Бу ерда эса ҳаммаси аксинча бўлди. Тадбиркорлардан бири Гулчеҳра Ғафуржонованинг кийим-кечак сотиладиган дўкони ҳали ишлаб турган, ичи товарларга тўла бўлган ҳолатда булдозер нишонига айланди.

    Бу ҳолатни тасаввур қилиб, одамнинг ишонгиси келмайди. Қарама-қаршиликлар авж олган, уруш кетаётган ўлкаларни эслатиб юборади бу. Чунки бундай қалтис вазиятда уволчилик билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Аммо тинч замонда, яна ноннинг ушоғи ҳам увол саналадиган юртимизда бировнинг меҳнатини бу тарзда оёқости қилиниши ҳеч бир меъёрга тўғри келмайди.

    Бу дақиқаларда дўкони бузилиб, тирикчилиги барбод этилишидан норози бўлган бир гуруҳ тадбиркорлар билан Г.Ғафуржонова Президент Халқ қабулхонасига шикоят кўтариб борган эди.

    Дўконига қайтиб келиб, ер билан яксон қилинган товарларини кўриб, Гулчеҳра опанинг фиғони фалакка чиқди. Унинг «Нега? Нега? Нега?», деган саволларига «Бош кўтарганинг учун», деган жавоб берилди.

    Ярмаркада озиқ-овқат дўконини юритган тадбиркор Рашид Хамидуллиннинг айтишича, 2018 йил 15 мартда бозорда бузиш ишлари бошлангач, 103 дўконнинг барчаси фаолиятини тўхтатган. Лекин ҳеч бир тадбиркорга ҳалигача на бошқа жой ёки ер участкаси, на етказилган зарар учун компенсация тўланмаган.

    Тадбиркорларнинг ўтган саккиз ойдан бери бормаган эшиги, шикоят қилмаган идораси қолмади. Натижа бўлмагач, тадбиркорлар – Г.Расулова ва бошқалар Тошкент шаҳар Сергели тумани маъмурий судига мурожаат қилган. Суд тадбиркорларнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар асосли бўлгани учун уни қаноатлантирган.

    Суд қарорида Сергели тумани ҳокимлиги мансабдор шахсларининг мазкур бозорда фаолият юритган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарар турини ва миқдорини қоплаш бўйича белгиланган тартибда тегишли комиссия хулосасини олмасдан ва бу хулоса билан қизиқувчи тарафлар таништирмаганликда ифодаланган ҳаракатлари қонунга хилоф, деб топилган.

    2018 йил 14 сентябрда сергелилик тадбиркорлар Президентнинг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонасида бўлишган. Уларни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ва бошқалар қабул қилган. Қабулдан сўнг ярмаркани қайта қуриш бўйича лойиҳа тайёрлаш бўйича тегишли комиссия қарори қабул қилинган. Тадбиркорларга етказилган зарарни тўлаш бўйича қурилиш бошқармаси ва Сергели тумани ҳокимлигига топшириқ берилган.

    Бу воқеадан тадбиркорларнинг кўнгли тоғдек кўтарилиб, муаммо ечимини топди, деган хаёлга боришганди, аммо бу ҳамон хаёллигича қолиб кетмоқда.

    Умидсизлик, ишсизликдан толган тадбиркорлар ҳадеб туман ҳокимлигига боравергач, яқинда туман ҳокими шундай деган: «Ярмаркадан чарчаб кетдик. Бу ер бизга ҳам сизга ҳам бўлмайди. Яхшиси, ер давлат органларига бино қуриш учун бериб юборилади».

    Наҳотки, мутасаддилар муаммонинг ечимини топиш ўрнига, ундан қутилишга уринаётган бўлса?

    Аслида, аввал аниқ мақсадни белгилаб олиб, яъни бозор бузилса, ўрнига нима қурилади ёки бозорни бошқа ерга кўчириш чораси кўрилмасдан бузиб ташлангани ажабланарли. Ёки бу пойтахтимизга хос бўлган иш услубимикин? Чунки биргина «Сергели ярмаркаси» эмас, балки «Авиасозлар» деҳқон бозорида ҳам шундай ҳолатни кузатиш мумкин. Мазкур бозорда ҳам янги мажмуа қурилади, деб атрофи ўраб, ичи бузиб ташланган катта майдон бир неча йиллардан бери ҳувиллаб ётибди.

    Энг ёмони, бундан нафақат тадбиркорлар, балки халқнинг ҳам азият чекаётганидир. Бу ҳолатга томошабин бўлаётган масъул шахсларни ким деб аташ мумкин? Улар бугунги кун, замон талабига жавоб беролмаётган раҳбарлар эмасми?

    Юқорида қаламга олинган ҳолатларнинг аслида сирлиги қолмаган. Бошқа оммавий ахборот воситаларида қайта-қайта бонг урилган, лекин ҳалигача ҳеч қандай натижа йўқ.

    Балки бу сафар Тошкент шаҳар ҳокими бу масалани ўз назоратига олар. Агентлигимизга шикоят йўллаган сергелилик тадбиркорлар эса муаммоларидан Президентимиз хабар топишидан умидвор. Улар тадбиркорларни доим қўллаб-қувватлаб келаётган Давлатимиз раҳбари бизнинг ҳолимизни билсалар, оёқости қилинишимизга йўл қўймаган бўларди, деб ҳисобламоқда.

    27.11.2018, 20:41   Изоҳ (0)   84766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекинвест» компанияси октябрь ойида 4 млрд сўм суғурта қопламаларини тўлаб берди

    27.11.2018, 20:28

    Тожикистон делегацияси Ўзбекистоннинг адлия соҳасидаги ислоҳотлар билан танишди

    27.11.2018, 20:15

    «Сирдарё асали» кўргазмасида 3 тоннага яқин 10 турдаги асал ва асал маҳсулотлари намойиш этилди

    27.11.2018, 20:01

    Фарғона туманидаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари йирик корхоналарга «бизнес-саёҳат»га чиқди

    27.11.2018, 19:48

    «Қорақалпоғистон» посёлкаси 43 млрд сўмлик қурилиш-реконструкция ишларидан кейин замонавий шаҳарчага айланди

    27.11.2018, 19:34

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Истанбул—Тошкент рейси двигателга кириб қолган қуш туфайли кечиктирилди

    27.11.2018, 19:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.