Тошкент давлат юридик университетида 22 ноябрь куни мамлакатдаги биринчи «Интеллектуал мулк» кафедраси расман очилади, деб ёзади «Podrobno.uz».
У Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ва Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) бош директори Фрэнсис Гаррининг биргаликдаги ташаббуси доирасида ташкил қилинди.
Кафедра интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, ўқув-услубий асосни яратиш, таълим фаолияти соҳасида ЖИМТ билан ҳамкорликни ташкиллаштириш, чет эллик экспертларни жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон вакилларини Турин (Италия)даги ЖИМТ академиясида ўқитишни ташкил қилиш вазифаларини бажаради.
Кафедра ўз фаолиятини Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.
Изоҳ (0)