Наманган шаҳрининг 5-кичик туманидаги Эйфель минораси нусхаси ўрнатилган савдо маркази яқинида замонавий кинотеатр ишга тушади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Минора баландлиги 19 метр бўлиб, металл инструкциялар ёрдамида тайёрланган.
— Минорани барпо этишдан асосий мақсад шаҳар кўркамлигини оширишга ҳисса қўшиш, қолаверса, янги мажмуамизга одамларни жалб этишдан иборат. Бу ерда қаҳвахона, музқаймоқ шохобчаси бўлади, қолаверса, замонавий кинотеатр ишга туширилиши мўлжалланган. Биласиз, кино асосчилари ҳисобланадиган ака-ука Люмьерлар Париждаги Капуцинлар хиёбонида илк киносеансни намойиш қилган. Шу сабаб бу ерда Париж рамзи саналадиган Эйфель минорасининг кичик нусхасини барпо этишга қарор қилдик, — дейди хусусий тадбиркор Санжар Маҳмудов.
Минора яқин орада мусиқали чироқлар билан безатилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)