Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар прегабалин ва трамадол сотувчиларни ечинтириб, кечирим сўрашга мажбур қилгани акс этган ролик тарқалди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.

Кадр: Mover

Кадр ортидаги овозга кўра, самосудни уюштирган йигитлар икки эркакни жамиятга қарши жиноятда айблаган. Жараён бошдан-оёқ видеога олинган, ечинтирилган эркакларнинг бўйнида эса кечирим сўралган ёрлиқлар осилган.

«Лирика» сотувчиларни Амир Темур хиёбонига олиб чиқиб, сазойи қилиш билан таҳдид этилган.

Мазкур ролик ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини тортгани билдирилмоқда.