Президент Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортида нуронийлар, зиёлилар, турли миллат вакиллари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Очиқ ва самимий мулоқот чоғида мамлакат ички ва ташқи сиёсатидаги ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Йиғилганлар ҳамма жойларда ва ҳамма соҳаларда ўзгаришлар бўлаётгани, буни одамлар ўз уйи, маҳалласи, тумани мисолида ҳис қилаётганини таъкидлади.
Шунинг билан давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонга ташрифи якунланди.
Изоҳ (0)