Самарқанд вилоятининг Паяриқ тумани, Қумчуқ маҳалласида яшовчи М.А. исмли аёл уйида иситиш печига 50 литр ҳажмдаги газ баллонида бўлган суюлтирилган газни шланг орқали улаши фожиага олиб келди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Иситиш печидан сизиб чиққан ис гази туфайли М.А., ўғли Қ.А. ва келини З.А. заҳарланган.
Ҳодиса оқибатида Қ.А. воқеа жойида вафот этди. Унинг онаси ва турмуш ўртоғи касалхонага ётқизилди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)