Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликка Ўзбекистоннинг учта музейидаги муаммоларни аниқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда жамғарма маъмурияти маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
Музейлардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича камчилик ва таклифларни қолдиришни истовчилар 13 ноябрдан эътиборан буни жамғарманинг Facebook ва Instagram’даги саҳифаларида амалга ошириши мумкин.
Музейлар реновация дастурига Ўзбекистон амалий санъат музейи (Тошкент шаҳри), I.Савиский номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи (Нукус шаҳри) ва Ойбекнинг уй-музейи (Тошкент шаҳри) киритилган. Жамғарма тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва музейларга ташриф буюришлар сонини кўпайтириш учун бир қатор чора-тадбирларни режалаштирган.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ходимлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида аллақачон аниқланган камчиликлар билан бўлишди.
Изоҳ (0)