Президент қарори билан 2018 йил 1 июнь куни Душанбе шаҳрида МДҲ иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида имзоланган Битим тасдиқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
Эслатиб ўтамиз, ушбу битим Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантиришни тартибга солишга қаратилган.
Мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун Интеллектуал мулк агентлиги масъул марказий орган этиб белгиланди.
Изоҳ (0)