• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда 8-синф ўқувчисини ўзини осиб қўйган эди. Бу воқеада ўқувчининг отаси мактабни, мактаб эса отани айблаяпти

    Давоми: Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйгач, у ўқиган мактаб ва у яшаган маҳалла масъуллари тонгги соат 5:00 гача прокуратурада ушлаб турилган

    Қашқадарёнинг Қарши туманидаги 63-мактабда ўқиган 8-синф ўқувчиси 2 ноябрь куни ўзини осиб қўйган эди. Дастлабки хабарларда у мактабдаги камситишларга чидолмай, шундай иш қилгани ҳақида айтилганди. «Turon 24» олиб борган суриштирув янги тафсилотларни тақдим этди.

    Ўз жонига қасд қилган ўқувчи боланинг исми — Мирафзал. Амакиси Хондамир Расуловнинг айтишича, «жияним хонада синфдошлари билан бир-бирига қоғоз отиб ўйнаб ўтирган. Синфга ўқитувчи кириб қолгач, ҳамма айбни, тартиббузарликни жиянимнинг бўйнига қўйишган. Кейин синфдошлари жиянимнинг юзига туфлашган». Мирафзалнинг отаси ҳам шундай фикрда: «Бундан бир ой аввал синфхонада мактаб директори ўринбосари бўлган пайтда синф раҳбари ўқувчиларга ўғлимнинг юзига тупуришни буюрган. Ҳар куни муттасил камситилиши туфайли ўғлим мактабга боришни хоҳламай қўйганди».

    «Turon 24»нинг аниқлашича, Мирафзалнинг отаси 13 октябрь куни жаҳл билан мактабга келиб, қўшнилардан мактабда ўғлининг юзига туфлашиб, уни таҳқирлашгани, бу ишларга директор ўринбосари бўш бўлгани ҳақида эшитганини айтиб ўдағайлаган. Сўнг директор ўринбосари билан гаплашиб чиққач, мактаб директори Дилором Турсуновага қўнғироқ қилиб, узр сўраган, англашилмовчилик бўлганини билдириб, уйига қайтган. Мактаб жамоаси, Мирафзалнинг синфдошлари ота-оналари билдирган фикрга кўра, ўқувчи мактабдаги камситилишлардан эмас (бундай ҳолатлар ростдан ҳам бўлганми-йўқми, аниқмас), балки ўз уйидаги аҳволдан кўпроқ сиқилган, отасидан жуда қўрққан.

    Масалан, мактабдаги ота-оналар мажлисларига асосан Мирафзалнинг бувиси келган ва невараси ҳақида бирор камчилик айтилса, бу ҳақда Мирафзалнинг отасига билдирмасликни ўқитувчилардан доим сўраган. Ўқувчининг ўзи ҳам у ёки бу ишни вақтида қилмаса ёки хато қилса, «Отам мени ўлдиради», деб кўп марта такрорлаган. «Унинг ўлимидан хабар топгач, қизимни ёнимга чақириб сўрадим. Нима бўлганди, синфдошлар юзига туфлаганларинг ростми дея сўрадим. Қизим юзига туфламадик, ҳеч ким уни камситгани йўқ, деди. Қайта-қайта сўрайверганимдан кейин кўпинча отаси уришини, кўкарган жойларини синфдошларига кўрсатишини айтди», — дейди ўқувчилардан бирининг отаси Нуриддин Раҳимов.

    Маълум бўлишича, бир муддат аввал оиланинг ҳўкизи, афтидан, Мирафзалнинг айби билан ўлиб қолган. Ўшанда Мирафзал маккапоянинг ичига кириб яширинган, уни излашаётганини билса-да, чиқмаган. «Чунки отасидан қўрқарди», — дейди мактаб ошхонасида ишловчи ота-оналардан бири Шаҳноза Баратова. «Ҳўкизи ўлиб қолганини эшитиб, Мирафзалдан нима бўлганини сўрагандим. Мирафзал: «Жонимга тегиб кетгани учун ҳўкизни ўзим дори бериб ўлдирдим. Кейин маккажўхорининг орасига кириб яшириниб олиб, қанча чақиришмасин, ҳа демадим», дея айтиб берган эди ўшанда», – дейди Дилором Турсунова.

    Мирафзалнинг исми очиқланмаслигини сўраган қариндошларидан бирининг сўзларига кўра, у олдин ҳам юриб кетаётган машинанинг тагига ўзини ташламоқчи бўлган. Бувисига доим: «Мен ўлишим керак», деган гапни такрор-такрор айтиб юрган.

    Маълумот учун, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми «б» банди («вояга етмаган шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш») билан жиноят иши қўзғатилган (айбдор деб топилган шахс 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилади).

    10.11.2018, 21:53   Изоҳ (0)   108924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзини ўзи қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида фатво эълон қилди

    10.11.2018, 21:31

    АҚШ ва Ўзбекистон мудофаа масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни ўтказди

    10.11.2018, 21:11

    Россиялик аёл Ўзбекистондаги йирик брокерлик фирмасида 20 фоиз улушни сотиб олди

    10.11.2018, 20:52

    Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири 75 ёшга тўлди. Шавкат Мирзиёев уни орден билан мукофотлади (фото)

    10.11.2018, 20:10

    Ўзбекистонда 2018 йилда божхона тўловларидан 11,5 трлн сўм пул давлат бюджетига тушади

    10.11.2018, 19:13

    Сирдарёда юзига ниқоб таққан тўрт киши хонадонга бостириб кирди. Улар орасида коллеж ўқувчиси ҳам бўлган

    10.11.2018, 18:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09

    АҚШ собиқ президентига тегишли уй 5,28 миллион долларга сотилди (фото)

    Лайфстайл | 13 август, 13:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.