Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +17°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    «Дарё» суриштируви: Самарқандда ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, уни шифокорга олиб бормай уйида сақлади. Жабрланувчи вафот этди

    31.10.2018, 12:17 57310

    Жорий йилнинг 12 август куни эрта тонг соат тахминан 05:20 атрофида Ургут тумани «Кулолли» маҳалласи Навоийшоҳ кўчаси 146-уй олдида У.А. исмли шахс ўзи бошқарувидаги Nexia русумли автомобилда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Ургут тумани «Юқори Торинжак» маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Шерзод Султоновни уриб юборган. Натижада Шерзод Султонов бошидан тан жароҳати олган. Қизиқ томони шундаки, ҳайдовчи У.А. жабрланувчини шифохонага эмас, балки ўз уйига олиб кетган. Айнан шундан сўнг киши тасаввурига сиғдира олмайдиган воқеалар содир бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бош қисмидан тан жароҳати олган Шерзод Султонов ўз вақтида шифохонага олиб борилмаганлиги сабабли орадан 3 кун ўтиб, аниқроғи 15 август куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд вилоят филиалида вафот этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳолат бўйича «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев марҳумнинг ота-онаси ва яқинлари билан суҳбатда бўлиб қайтди.

    – «Биз ўғлимиз автоҳалокатга учраганини орадан етти соат ўтгандан сўнг хабар топдик», – дейди марҳумнинг отаси Ражаб Султонов. – «Сабаби, автоҳалокатдан сўнг ҳайдовчи ўғлимни шифохонага олиб бормаган. Воқеа содир бўлганидан сўнг 10 дақиқа ўтиб ўзим ўша ердан ўтдим. Ҳайдовчи ўғлимни воқеа жойига ташлаб қочиб кетган тақдирда ҳам ўзим вақтида шифохонага олиб борардим. Автоҳалокат эрта тонгда бўлгани учун кўпчилик кўрмаган. Кўрганлар ҳам у менинг ўғлим эканлигини билишмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ражаб Султоновнинг маълум қилишича ҳайдовчи У.А. жабрланувчи Шерзод Султоновни уриб кетганидан сўнг уни ўз машинасида уйига олиб борган. У.А. акаси А.А.га машинасида одам уриб юборганлигини, уни шифохонага олиб бориш лозимлигини айтган. Бироқ, А.А. жабрланувчини шифохонага олиб борса ортиқча ташвиш пайдо бўлиши, қолаверса қоғозбозлиг-у, милициябозлик кўпайиб кетишини айтиб, жабрланувчини ўзлари даволашмоқчи бўлишган.

    – «Аслида ўғлимни У.А. уриб юборган. Аммо у воқеани акаси А.А.га айтиб берганидан сўнг, акаси уни ишга кетаверишини, масалани ўзи ҳал қилишини айтиб ҳайдовчини бошқа жойга юборган. А.А. эса автоҳалокатга сабабчи бўлган Nexia русумли автомобилни уйга қўйиб, Spark русумли автомобилда ўғлимни бошқа бир уйга олиб борган», — дейди жабрланувчининг онаси Фотима Расулова. – «Шифокорларнинг айтишича, автоҳалокатдан сўнг тўғри шифохонага олиб борганида ўғлим тирик қолиши мумкин экан. Бироқ, улар 5 соатдан кўп вақт давомида ўғлимни ўз уйларида ўзларича даволашга уринган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, ҳайдовчи У.А. нинг акаси А.А. жабрланувчи Шерзод Султоновни автоҳалокат содир бўлгандан сўнг уйига олиб бориб, турли йўллар билан даволашга ҳаракат қилган. Бироқ, улар кўрсатган ёрдам натижасида жабрланувчининг саломатлигигага ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганидан сўнг уни соат тахминан 10:40 атрофида туман марказий шифохонасига олиб боршиган.

    8 йилдан буён хусусий стоматология клиникасида тиш ясовчи врач сифатида ишлаб келган Шерзод Султоновнинг 3 нафар фарзанди бўлган. Катта фарзанди шу йил биринчи синфга қадам қўйган бўлса, кичик фарзанди эндигина уч ойлик бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – «Автоҳалокатдан сўнг ҳайдовчига нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади. Ушбу воқеадан 15 кун ўтган бўлса-да У.А. ҳеч нарса бўлмагандек юраверди. Охири Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Президентнинг вертуал қабулхонасига мурожаат қилдик», – дейди Ражаб Султонов. – «Аммо, масаланинг бошқа томони бор. Ўғлимни 5 соат давомида уйда сақлаб, уни шифохонага олиб бормаган А.А.га нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Нега? Ахир, у автоҳалокатга учраган ўғлимни шифохонага олиб бориш ўрнига ўз уйида сақлаб турган-ку?!

    Маълум бўлишича, ҳайдовчи У.А.нинг акаси А.А. дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган. У ўз уйида Шерзод Султоновга турли оғриқ қолдирувчи дорилар орқали ёрдам беришга уринган. Бироқ уларнинг беморга қўллаган дори воситалари ҳеч қандай ёрдам бермаганидан сўнг соат 10:40 атрофида туман марказий шифохонасига олиб боришган. Ажабланадиган жиҳати шундаки, А.А шифокорларга беморни автоҳалокатдан эмас, балки уйдаги усталарга ёрдам бераётган вақтда девордан йиқилиб тушди деб айтган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – «Сентябрь ойининг охири, октябрь ойининг бошларида Ургут туманига келган Халқ демократик партияси раиси Ҳотамжон Кетмоновни тасодифан учратиб қолдим. Президентлик сайловида номзодини қўйгани учун тезда таниб, турмуш ўртоғим билан содир бўлган воқеани айтдим. Биз чамаси 15 дақиқача суҳбатлашдик. Бўлган воқеаларни эшитиб, мазкур ҳолатни тўлиқ назоратга олишини билдириб ўтди. Қолаверса, бу масалани туман ҳокими билан муҳокама қилишини айтиб, туман ҳокимлигига чақирди. Биз туман ҳокимлигига бордик. Аммо аввалига ҳокимликга бизни киритишни истамади. Ҳотамжон Кетмоновнинг талаби билан бизни йиғилишга киришимизни айтганидан сўнг ҳокимлик вакиллари мажлис бўладиган залга бизни киритишга мажбур бўлишди», – дейди Ш.Султоновнинг турмуш ўртоғи Мўмина Расулова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айни пайтда Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2018 йилнинг 7 сентябрь куни ҳайдовчи У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» чораси қўлланилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Автоҳалокат натижасида бошидан тан жароҳати олиб, вафот этган Шерзод Султонов билан боғлиқ жиноят иши нега ортга сурилиб, марҳумнинг яқинлари республикага қилган мурожаатидан сўнг жиддий тарзда ўрганишга киришилаётганлигини тушуниш қийин.

    Ургут туман миқёсида ушбу жиноятни ўз вақтида кўришни ортга сурилганлигининг сабаби нимада?

    Қолаверса, автоҳалокатга учраган одамни шифохонага олиб бормай, ўз уйида даволашга уринган А.А.га нисбаттан қандай чора кўрилади?

    «Дарё» мазкур ҳолат юзасидан воқеалар ривожини кузатиб боради.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    Бугун, 00:34

    АПЛ. “Тоттенҳэм” 2 киши кам бўлиб ўйнаган “Ливерпуль”ни енгди, “Арсенал” рақибини тор-мор этди, Манчестер клубларида мағлубият (видео)

    Бугун, 00:21

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади

    Кеча, 23:45

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Кеча, 23:26

    Андижонда Matiz ёниб кетди (видео)

    Кеча, 22:46

    Ўзбекистонда бир ойда давлат харидларини амалга оширишда 15 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланди

    Кеча, 21:52

    Тошкентда дарахт кесган эркак 11 млн сўм жаримага тортилди

    Кеча, 20:40

    Сергелидаги портлаш содир бўлган омборда кимёвий воситалар сақлангани айтилмоқда

    Кеча, 20:17

    Туркманистонда 10 млрд долларлик қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда

    Кеча, 20:00

    UzCarlsberg икки йилдан бери World Drinks Awards медалларини қўлга киритиб келмоқда

    Кеча, 19:30
    Реклама

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.