Жорий йилнинг 24—30 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма Ўзбекистон—Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида Ўзбекистон—Туркманистон Давлат чагарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди ҳамда кейинги дала ишларини ўтказиш муддатлари келишилди. Учрашув якунига кўра баённома имзоланди.
Изоҳ (0)