Маълум қилинишича, 1980-йилда туғилган чет эл фуқароси Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган. Аризада ўзи раҳбарлик қилаётган жамиятнинг Нукус шаҳридаги филиалида ўтган йилнинг ноябрь ойидан 2026-йилнинг февраль ойигача оператор сифатида ишлаган С исмли шахснинг унга интернет орқали хат ёзиб, ушбу жамиятнинг обрўсини туширувчи маълумотлар борлигини айтиб, қўрқитаётганини билдирган.
Ҳар хил гаплар билан босим ўтказган мазкур С исмли Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро 200 минг доллар бермаса, ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситаларига тарқатиб юборишини айтган.
Мазкур фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган бўлса-да, яна жиноят кўчасига кирган. Амалга оширилган тезкор-қидирув тадбири давомида С исмли фуқаро Нукус шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ариза эгасидан 200 минг долларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Фото: ИИВ
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Апрель ойининг бошларида Тошкентдаги МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган шахс ушбу жамият офисидаги сейфдан 50 минг доллар ўғирланишига ёрдам бергани хабар қилинганди.