Consumer Reports ташкилоти дунё бўйича энг ишончли автомобиллар рейтингини эълон қилди, деб ёзади «Sputnik».
Ўтган йил учун ўтказилган тадқиқотга ярим миллион автомобиль ишқибози томонидан тақдим этилган маълумотлар киритилди.
Сўровнома натижаларига кўра, рўйхатда Япониянинг Lexus маркали модели етакчилик қилмоқда. Бу автомобиллар камдан-кам ҳолатларда ишдан чиқади ёки бузилади. Уларнинг ишончлилиги ўртача баҳоси 100 баллдан 78 га етди. Иккинчи ўринни Toyota (100 баллдан 76 балл) эгаллади.
Учинчи ўриндан Mazda жой олди. У 2018 йилда ўтган йилги 12-ўриндан 3-ўринга кўтарилди. Ишончлиликнинг юқори кўрсаткичи CХ-9 ва МХ-5 Miata’да ҳам қайд этилди. Улардан кейинги ўринларни Subaru ва Kia эгаллади. Ишончли автомобиллар рейтингидан, шунингдек, Tesla, Cadillac ва Volvo жой олган.
Изоҳ (0)