Ўзбекистонда 28—30 ноябрь кунлари мамлакатнинг иқтисодий ютуқлари кўргазмаси Made in Uzbekistan 2018 бўлиб ўтади, деб ёзади UzDaily.
Ярмарка-кўргазмани ўтказишдан мақсад маҳаллий саноат компаниялари, инновацион ютуқларни илгари суриш, шунингдек, унга ташриф буюрганлар ва иштирокчиларни республика илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти билан кенг таништиришдир. Шунингдек, мамлакат автомобиль, темирйўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмаси тараққиёти билан таништириш, иқтисодий ва инвестицион салоҳиятини очиб бериш, инвестиция лойиҳалари учун кенг имкониятларни намойиш этиш мақсадлари кўзланган.
Кўргазмада экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи автомобиль саноати, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, кимё саноати, энергетика соҳаси, электротехника саноати, мебель саноати, фармацевтика соҳаси, озиқ-овқат саноати, енгил саноат, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, полиграфия ва шу каби бошқа соҳаларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари иштирок этади.
Изоҳ (0)