Колумбия университети тадқиқотчилари суяк тўқималари ишлаб чиқарадиган остекальцин гормони хотира жараёнларига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ёш ўтгани сари организмдаги остекалцин миқдори пасаяди. Бироқ шифокорларнинг ишонч билдиришича, унинг даражасини юриш каби енгил юкламалар ёрдамида сақлаб туриш мумкин.
Аввалроқ олимлар жисмоний фаоллик кекса кишиларда хотира йўқолишига қаршилик қилувчи RbAp48 оқсилларининг ажралиб чиқишига имкон беришини аниқлаган.
Янги тадқиқот доирасида биологлар айнан RbAp48 ва остекальциннинг ўзаро ҳаракати хотира яхшиланишига таъсир қилувчи асосий омил эканлигини исботлади.
Изоҳ (0)