Яшнобод тумани халқ таълими тасарруфидаги ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб-интернатида «Ёнғин хавфсизлиги» мавзуида ўқув-амалий машғулот ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Республика тезкор ҳаракат хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ўқувчиларга фавқулодда вазият содир бўлганда эвакуация ҳаракатлари услубларини амалий машқлар орқали батафсил тушунтирди.
Тадбирда ўқувчилар ёнғин содир бўлганда саросимага тушмаслик, дарҳол ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериш, тез ва хавфсиз ҳаракатланиш, ўзларини сақлаб қолиш тадбирлари ҳақида билимини оширди.
Изоҳ (0)