Чеченистоннинг амалдаги раҳбари у ҳақда салбий фикр билдирган ингушетиялик оқсоқол Муҳажир Налгиевникига йўл олди, деб ёзади TJournal.
Қодировнинг 70 автомобилдан иборат қуролланган кортежи кекса кишиникига отланди. Бироқ Чеченистон президенти келгунга қадар уларни минглаб қуролланган ингуш кутиб олди.
Қодиров Telegram’даги каналида учрашув қандай ўтганлигини ҳикоя қилган. Налгиев «унга нисбатан ҳурматсизлик қилган бўлса-да», Қодиров ундан узр сўраган.
«Муҳажир ақлли ва муҳтарам инсон сифатида унинг уйига ҳақиқий эркак сифатида келганлигим ва унга ҳурмат билан суҳбатлашганлигимни маълум қилиб, узрни қабул қилишни сўради. Мен ҳам, ўз навбатида, Аллоҳ учун Муҳажирни кечирдим, шунингдек, унинг қалбида мендан хафалик бўлса, мусулмон сифатида кечирим сўрадим», — деб ёзади Рамзан Қодиров.
Изоҳ (0)