Иккинчи жуфтнинг сўровларини эътиборсиз қолдириш оилани бузилишдан асраб қолишнинг энг ишончли усули бўлиб чиқди, бу, айниқса, ночор оилаларга хос. Бу ҳақда JPSP’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
АҚШнинг Калифорния университети олимлари маълум қилишича, хотин эрдан ишда маошни оширишни талаб қилганда, эрнинг бу талабни эътиборсиз қолдириши вазиятдан енгилроқ чиқишга имкон беради. Ишда бундай талабни қўйиш, агар эрнинг лавозимида уни алмаштириш осон бўлса, жуда хавфли бўлиши ва уни ишдан маҳрум қилиши мумкин. Қийин молиявий ҳолат ишсиз қолишдан енгилроқ ҳисобланади.
Университет олимларининг таъкидлашича, одатда, социологлар оилани мустаҳкамловчи ва уни жамиятнинг бўлагига айлантирувчи деб ҳисобланадиган ижобий алоқаларга эътибор қаратади. Бироқ бунда ноқулайликни келтириб чиқарувчи рад этувчи алоқалар ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Изоҳ (0)