Афғонистон марказидаги Вардак вилоятида «Толибон» радикал ҳаракат жангарилари амалга оширган ҳужум оқибатида етти нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида Сайидобод тумани полицияси раҳбари ҳам бор.
Вилоят ҳокими Абдулраҳмон Мангалга кўра, жангарилар Сайидободдаги назорат-ўтказиш пунктларини ўққа тутган. Қарши ҳужум чоғида куч тузилмалари ходимлари бир қанча жангариларни ўлдиришга муваффақ бўлган, аммо уларнинг аниқ сони маълум эмас.
Ҳозир туман миллий мудофаа кучлари назорати остига олинган.
Изоҳ (0)