Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан илк бор янги форматда фуқаролар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Facebook ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи барчага маълум. Ушбу гуруҳга кўплаб фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилиб келади. Пойтахт ҳокимияти ҳам 25 сентябрь куни ушбу гуруҳга онлайн мулоқот ўтказаётгани бўйича эълон қолдирди. Унга кўра, фуқаролардан 100 га яқин мурожаат келиб тушди. Улар орасидан аниқ манзил ва мазмунга эга бўлган саволлар танлаб олинди.
Мулоқот давомида гуруҳ аъзоларининг қўшимча саволлари ҳам қабул қилиниб, тегишли мутасаддилар, жумладан, туман ҳокимлиги вакиллари томонидан жавоб берилди.
Келгусида пойтахт маъмурияти бу форматдаги мулоқотни янада такомиллаштиришга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)