Ўзбекистон бош прокуратураси Буюк Британиянинг тегишли органлари билан Гулнора Каримовага тегишли активларни қайтариш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда идора матбуот котиби Сурайё Раҳмоновага таянган ҳолда Sputnik хабар бермоқда.
Гулнора Каримовага нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилган.
«Ҳозирда Британия ҳуқуқ-тартибот структуралари билан Гулнора Каримова иши бўйича кучга кирган суд ҳукми доирасида активларни қайтариш борасида музокаралар олиб борилмоқда», — маълум қилди Раҳмонова.
Олдинроқ Британия ҳукумати Каримованинг активларини хатламоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)