Бухоро вилояти Қорокўл туманидаги «Андакли 1» излов-қидирув қудуғидан саноат миқёсидаги газ оқими олинди. Бу ҳақда ушбу излов-қидирув қудуғида иш олиб бораётган «Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ вакили «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ

«Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган «Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ томонидан Бухоро вилояти Қорокўл тумани ҳудудига қарашли «Андакли 1» излов-қидирув қудуғидан бурғилаш ишлари олиб борилиши жараёнида маҳсулдор қатламда очиқ ўзанда синов ишлари олиб борилиб саноат миқёсидаги газ оқими олинди.

«Андакли 1» излов-қидирув қудуғи кон деб эълон қилинди. Эндиликда бу майдонда излов-қидирув ишлари жадаллик билан олиб борилади», — дейилади хабарда.