Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун «Ишонч телефон»ларини ишга туширди, деб ёзади ЎзА.
Аёлларга нисбатан зўравонлик муаммоси ҳар қандай жамият учун инсон ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ бўлган жуда жиддий муаммо саналади. Шуларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «1146» — ягона телефон рақамларини ишга туширди.
«Ишонч телефон»лари зўравонлик қурбонига айланган аёллар ва қизларга оғир вазиятдан чиқишга ёрдам бериб, руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак бериш мақсадида ташкил этилган. Бунда аёлнинг хоҳишига кўра, унинг шахси ва мурожаати сир сақланади.
Зарур ҳолларда, жабрдийда аёллар республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган Ижтимоий мослашув марказларига (шелтерларга) жойлаштирилади. Айтиш жоизки, бошланғич босқичда «Ишонч телефонлари» тест режимида ишлайди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл (35 фоиз) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Бу бутун жаҳонда мавжуд бўлган ўта долзарб муаммолигини исботловчи статистик маълумотлардир.
Изоҳ (0)