Маълумки, Шаҳрисабзда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан I Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилмоқда. Анжуманнинг тантанали очилиш маросими 6 сентябрь куни бўлиб ўтди.
Мамлакатда биринчи бор ўтказилаётган ушбу санъат байрамида дунёнинг 73 давлатидан келган 300 га яқин иштирокчи ва меҳмон қатнашмоқда. Уларнинг аксарияти маҳаллий журналистлар билан суҳбатларда ташкил этилган тадбир ҳақида ижобий фикр билдирмоқда, деб хабар беради «Дарё»га Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Мен интернет орқали ўзбек миллий мақомларини тинглаб, унинг оҳанглари ниҳоятда дилтортар ва ўзига жалб қилувчи эканлиги ҳис қилдим. Бу эса менинг уларга бўлган қизиқишимга сабаб бўлди ва Ўзбекистон заминига, «Халқаро мақом санъати анжумани»га ташриф буюрдим. Шаҳрисабзга келгач эса, тарихий «Оқсарой» обидаси ва унинг атрофидаги ўзбек халқининг миллий санъати, либослари, ҳунармандчилиги ва таомлари ҳақида мужассамланган экспозицияларни кўриб, янада ажойиб таассуротларга эга бўлдим. Бу майдончага кирган борки, бир неча лаҳзаларнинг ичида халқингиз ҳақида кўпнига маълумотларга эга бўлади. Айниқса, ўз қўллари билан миллий санъат намуналарини тайёрлаётган ҳунармандлар ишига қойил қолдим. Келгусида Ўзбекистонга, албатта, оиламни ҳам олиб келаман. Мақом санъати фестивали эса аллақачон санъацеварларнинг кўнглидан жой олди, десам янглишмайман.Анвар Абдулла, Бирлашган Араб амирликлари санъат вакили
Изоҳ (0)