Mobicon 2018 конференциясига ташриф буюришни истаганлар, энди мазкур тадбиринг расмий сайти — Mobicon.uz’га кириб, рўйхатдан ўтиши мумкин. Ушбу сайтда тадбир ҳақида, спикерлар ҳақида барча маълумотлар жойланган. Шунингдек, сайтда VIP-чипталарни сотиб олиш ҳақида талабнома қолдирса ҳам бўлади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси «Дарё»га маълум қилди.
Ҳозирда Mobicon.uz сайтида тадбирда иштирок этиши аниқ бўлган спикерлар ҳақида барча маълумотлар бор. Бир неча кундан сўнг тадбирда иштирок этувчи спикерларнинг чиқиш вақтлари белгиланган аниқ жадвал ҳам эълон қилинади.
Анъаналарга содиқ қолган ҳолда, фақат бир кун — 11 октябрда Mobicon 2018 конференцияси International Hotel Tashkent меҳмонхонасида ўтказилади. Тадбирда тингловчи сифатида иштирок этиш бепул. Таклифномани қўлга киритиш учун тадбирнинг расмий Telegram каналида рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Конференциядан уч кун аввал Telegram каналнинг барча обуначиларига электрон таклифнома жўнатилади. Мазкур таклифнома билан конференция ўтказилаётган бинога кириш мумкин.
Mobicon — Ўзбекистон мобил соҳасидаги муҳим конференция бўлиб, кетма-кет учинчи маротаба ўтказилмоқда. Ҳар йили конференцияда дунёнинг ва Ўзбекистоннинг энг йирик IT-компаниялари етакчи мутахассислари иштирок этиб келади. Хусусан, Beeline мутахассислари, Google, Яндекс, «Одноклассники», YouTube, Mail.ru Group ва бошқа кўплаб компаниялар.
Тадбир ташкилотчиси — Ledokol Group медиа агентлиги. Ledokol Group Mobicon’дан ташқари, 2011 йилдан бери USENET интернет-конференциясини ташкил этиб келади. Конференция ҳомийлари: CLICK тўлов тизими, MacCoffee савдо белгисидан Cafe’ PHO ҳамда расмий мобил ҳомий — Meizu компанияси. Тадбирнинг IT-ҳамкори WebNow компанияси, Evenet-ҳамкори — Unique Present. Тадбирнинг SMM-ҳамкори Africa агентлиги. Бу йилги конференция ҳам параллел тарзда, иккита анжуман залида ўтказилиб, ташриф буюрган иштирокчиларда ўзларига қизиқ бўлган спикерларни танлаб, уларни эшитиш имкони бўлади.
Изоҳ (0)