АҚШ Россияга қарши санкциялар бўйича Европа иттифоқига босим ўтказмоқда, бироқ шу билан бир вақтда Россия билан махфий келишувларни олиб бормоқда. Бу ҳақда Германиянинг Handelsblatt газетаси журналисти ёзмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Баллиннинг фикрича, Orbital ATK ҳарбий концернининг «Энергомаш» Россия холдинги билан битими бу даъвони тасдиқлайди. Унинг доирасида АҚШ тўртта ракета двигателини сотиб олди, уларсиз Америка Халқаро космик станцияга юкларни етказа олмас эди.
Айни пайтда, деб ёзади Баллин, конгресснинг Пентагонга нисбатан танқидларига кўпчилик эътибор бермайди — конгрессменлар АҚШ Россиянинг космик технологияларига боғлиқ бўлиб қолгани ҳақида кўп бора айтган.
«Бу ҳолатда тижорий фойда сиёсатдан устун келган кўринади, чунки ўз двигателини ишлаб чиқиш АҚШга 3 миллиард долларга тушади», — деб ёзади Баллин.
Шунингдек, Россия ва АҚШ Россиядан ўқотар қурол сотиб олиш имкониятларини муҳокама қилмоқда, «Оса» туридаги бундай тўппончалардан аллақачон Аризона полицияси фойдаланиб келади. Баллиннинг таъкидлашича, тўппончаларни ишлаб чиқарувчи «Техмаш» концерни Евроиттифоқ санкциялари остида.
Изоҳ (0)