Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Н.Ҳакимжон Косонсой—Тўрақўрғон—Жомашуй йўлининг 57-километрида Damas машинасида йўл четида кетаётган пиёдани туртиб юборди ва дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
ЙТҲ оқибатида пиёда, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1971 йилда туғилган Ҳ.Наргиза воқеа жойида ҳалок бўлди. Автомашина салонида бўлган йўловчи,Тўрақўрғон туманида яшаган, 1954 йилда туғилган О.Мастура оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этди.
Ҳайдовчининг ўзи ва маҳалладоши,1957 йилда туғилган К.Маҳлиё яраланиб, шифохонага ётқизилди.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)