Мундиалгача: “учар голландлар” тактикаси, самурайча интизом, Скандинавия совуққонлиги ва “Карфаген бургутлари”ни ўзида жамлаган гуруҳ
Жаҳон чемпионатининг яна бир қизиқарли гуруҳларидан бири бўлган “Ф” гуруҳида Нидерландия билан бирга Япония, Швеция ҳамда Тунис ўзаро баҳс олиб боради. “Дарё” нашри мундиал олдидан турнир иштирокчиларини таништиришда давом этади. Бугун ушбу гуруҳ аъзоларининг бой тарихи, Жаҳон чемпионатларидаги натижалари, мураббийлар услуби ва бўлажак мусобақадаги имкониятларини таҳлил қиламиз.