Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ҳамда Чирчиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида «Ҳеч ким эътибордан четда қолмасин!» шиори остида хайрия тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар иштирокида Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрилди. Меҳр ва эътиборга муҳтож тарбияланувчилар ҳарбий хизматчиларнинг ташрифидан бениҳоя шод бўлди. Айниқса, шундай масканларда тарбияланиб, вояга етган ва меҳрибонлик уйига ҳарбий либосда кириб келган курсант Азизжон Умаровнинг иштироки ўғил ва қизларни ғурурлантирди.
Тадбир сўнгида ҳарбийлар томонидан болаларга мактаб учун ўқув қуроллари ва совғалар улашилди.
Шу куни хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар лейтенант Муслим Халилов ҳамда кичик сержантлар Жанибек Саидазимов ва Борис Ходжановнинг яқин қариндошлари ҳолидан ҳам хабар олинди.
Изоҳ (0)