Жиззах инвестицион форуми якунлари бўйича умумий миқдори 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ 28 та келишув ва меморандум имзоланди. Бу ҳақда Давлат инвестиция қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Imzoланган битимлар ва меморандумлар пакети қурилиш материаллари, замонавий тиббиёт ускуналари ва фармацевтика препаратлари, тайёр чарм ва чарм-галантерея маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Шунингдек, келишувлар қишлоқ хўжалиги, сут ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси, тикланувчи энергия ва кимё соҳаларида қатор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.
Изоҳ (0)