ИШИД террорчилик ташкилоти қўпорувчилик-террорчилик гуруҳларини тайёрламоқда ва уларни Европа, Марказий, Жануби-Шарқий Осиё ва Россияга ташламоқда. Бу ҳақда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси ижро қўмитасининг директори ўринбосари Жумахон Ғиёсов маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Сурияда террорчилар ўчоқларининг муваффақиятли бостирилиши қолган жангариларни қайта жойлашиш, уларнинг етакчиларини эса ўз хорижий филиалларини фаоллаштиришга мажбур қилмоқда. ИШИД томонидан ташкил этилган махсус тузилмалар қўпорувчилик-террорчилик гуруҳларини тайёрлаш ва уларни Европа, Марказий, Жануби-Шарқий Осиё ва Россияга ташлаш билан шуғулланмоқда», — деди Ғиёсов «Халқаро терроризмга қарши курашишда ноқонуний қурол етказишга қарши ҳаракатлар» конференциясидаги чиқишида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)